Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Туркияга қарши баҳс олдидан рақиб ҳақида фикр билдирди.
«Эртага бизни яхши жамоага қарши мураккаб учрашув кутиб турибди. Майдон ҳам осон бўлмайди. Биз тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам яхши ўйнашимиз керак. Бу яхши ўйин бўлади.
Гап фақат яримҳимоя ҳақида эмас. Майдоннинг барча қисмларида яхши ҳаракат қилишимизга тўғри келади. Бу жуда яхши жамоа. Улар жаҳон чемпионатидан жуда эрта чиқиб кетишди, аммо бунга лойиқ эмас эдилар. Майдонда кўрсатган ўйинларини ҳисобга олсак, улар бундан яхшироқ натижага муносиб эдилар.
Шунинг учун эртага бизга жиддий муаммолар туғдирадиган, жуда рақобатбардош жамоага қарши ўйнашимиз мени ҳайрон қолдирмайди», — дея Зиданнинг сўзларини Footmercato келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Франция учрашуви 25 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.