Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
- Осон ўйин бўлгани йўқ. Эронга қарши баҳсга тайёргарлик кўиш учун бизда уч кун вақт бор эди. Шунга қарамай, ўйинчилар билан кўп гаплашдик. Беллашувнинг дастлабки 20 дақиқаси муҳимлиги бўйича суҳбатлашдик.
Эрон миллий жамоаси асосан стандарт вазиятларда бизга хавф туғдириши мумкинлигини билардик. Футболчилар яхши ўйи кўрсатишди. Жамоавий ўйин билан яхши натижага эриша олишимизни тушунтирдим. Ғалаба ёки мағлубият бўладими бирдамлик билан ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидладим. Йигитлардан фахрланаман, улар яхши футбол кўрсатишди. Бу натижани тезроқ унутиб, кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.
- Абдувоҳид Неъматовнинг жароҳати сиз учун қанчалик кутилмаган ҳолат бўлди?
- Таркибдаги барча ўйинчиларга ишонаман. Кеча Неъматов жароҳа олди ва Эронга қарши ўйнамаслиги маълум бўлганди. Аммо қолган ўйинчиларга ишончим комил эди. Владимир Назаровни Элит Осиё Чемпионлар лигасида ўйинларини кўргандик ва уни майдонга чиқаришга қарор қилдик. Йиғинга ким чақирилган бўлса, барчаси тўлиқ ҳолатда келишган. Аввал ҳам айтганимдек, миллий жамоанинг эшиклари барча учун очиқ. Аввалги йиғинларда кимларнинг меҳнатлари, саралашдаги ёрдами учун бонус берган бўлсак, эндиликда бундай имтиёзлар бўлмайди. Ким миллий жамоага муносиб ва тайёр бўлса, ўшани чақирамиз. Бизни олдинда Осиё кубоги кутиб турибди. Турнирга муносиб тайёргарлик кўриш учун бир ой вақт вақтимиз бўлади. Ўша йиғинга йигитлар тайёр ҳолатда келишади деган умиддаман.
- Эронга қарши баҳсда сизга ёқмаган жиҳатлар ҳам бўлдими?
- Ушбу баҳсда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдик. Аммо бош мураббий сифатида янада яхшилаш имкониятларини излайман. Эрон бизнинг хатоларимиздан фойдалана олмаган бўлиши мумкин. Лекин бошқа рақиблар буни асло кечирмайди. Айниқса, марказий яримҳимоячилардан жамоавий ўйин кўрсатишни сўрадим. Шунингдек, жарима майдончамиз атрофида қоида бузилмаслик сўралди. Аммо барибир шу услубда хато қилдик ва голни ҳам шу тариқа ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, биз янада яхшилашимиз мумкин бўлган жиҳатлар бор.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади