Бугун
27
Ўзбек

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон илк бор ютқазди

Бошқалар
24 сентябр, 11:32
    6
Бунгача жамоа 7 турда 100 фоизлик натижа қайд этган.
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон илк бор ютқазди
Фото: Chess Uzbekistan

Самарқандда шахмат бўйича бутунжаҳон олимпиадаси давом этмоқда. Турнирнинг 8-турида ўзбекистонлик шахматчилар Германияга қарши ўйинда мезбонлар 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди (15,-2,5).

Дастлаб Жавоҳир Синдаров ғалаба қозонганди, аммо кейин Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларида ютқазишди ва Нодирбек Абдусатторовнинг дуранг натижаси аҳамиятга эга бўлмади.

Бу Ўзбекистоннинг турнирдаги илк мағлубияти бўлди. Бунгача жамоа 7 турда 100 фоизлик натижа қайд этган ва турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб турганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар