Бугун
27
Ўзбек

«МЮ» ва «Тоттенҳэм» Матановичга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
24 сентябр, 15:36
Игорнинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
«МЮ» ва «Тоттенҳэм» Матановичга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» Хорватия миллий жамоаси ҳамда «Фрайбург» ҳужумчиси Игор Матановичнинг трансферини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар қилди.

Манбага кўра, Германия клуби 23 ёшли форвардни январ ойидаги трансфер ойнаси вақтида сотишга рози бўлиши эҳтимоли паст. Шунга қарамай, Англиянинг бир қатор клублари футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда.

«Тоттенҳэм» Матановични ҳужумчи Ришарлисонга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Лондон клуби хорватиялик форварднинг универсаллиги ва гол уриш қобилиятини юқори баҳоламоқда.

Матанович бу мавсумда барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Игорнинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар