Бугун
27
Ўзбек

Педро Порро тахминан бир ойга сафдан чиқди

Футбол
24 сентябр, 05:10
Ҳимоячи Испаниянинг Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичидаги ўйинларини ўтказиб юборади.
Педро Порро тахминан бир ойга сафдан чиқди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Педро Порро жароҳат сабаб тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Маълум қилинишича, испаниялик футболчи сонининг орқа қисмидан жароҳат олган. Шу сабабли, у Испания миллий жамоасининг Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичидаги ўйинларини ўтказиб юборади.

Шунингдек, 26 ёшли футболчи 10 октябр куни «тақачилар»нинг «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувида ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди. Порронинг 24 октябр куни «Челси»га қарши Лондон дербисида майдонга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳимоячи ушбу мавсум АПЛда 3 та ўйин ўтказиб, гол ёки ассист амалга оширмаган. Аввалроқ «Тоттенҳэм» АПЛ бу мавсумидаги илк голини 445 дақиқадан сўнг ургани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Испания Испания
Бугунги янгиликлар