Бугун
27
Ўзбек

Аббос Файзуллаев: «Мухлисларга раҳмат. Фарғонада ажойиб атмосферани ташкил қилиб беришди»

Футбол
24 сентябр, 14:42
    6
Файзуллаев Эронга қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Аббос Файзуллаев: «Мухлисларга раҳмат. Фарғонада ажойиб атмосферани ташкил қилиб беришди»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев Эронга қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Қийин ўйин бўлди. Стадионга келган мухлисларга раҳмат. Улар ҳам Фарғонада ажойиб атмосферани ташкил қилиб беришди. Икки миллий жамоада гол уриш учун вазиятлар бўлди. Айрим ҳолатда биз устунлик қилдик. Айримларида рақиб. Аммо барибир ғалаба қозонганимиз ўзбекистонлик мухлисларга маъқул келди деб ўйлайман.

- Эронни учинчи марта ютаётганимизнинг сири нимада?

- Ҳозир ўзбек футболида яхши давр юзага келди. Тўғри, бундан олдин ҳам яхши давр бўлган. Лекин ўшанда нимадир етишмаган бўлиши мумкин. Бу сафарги ғалабамиз эса бутун жамоа бўлиб ўйнаганимиз натижаси деб ўйлайман», - деди Файзуллаев.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар