Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов кичик жароҳати сабаб Эронга қарши баҳсда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Шифокорларнинг тавсиясига кўра, футболчининг жароҳати жиддий тус олмаслиги учун мураббийлар штаби уни ушбу баҳсда майдонга туширмасликка қарор қилган.
Шу тариқа Неъматов Эрон миллий жамоасига қарши беллашувда Ўзбекистон миллий жамоасига ёрдам бера олмайди.