Бугун
27
Ўзбек

Эрон — Ўзбекистон энг кўп тўқнаш келган рақиб, 5 ўйинлик мағлубиятли серия қайд этаётган «оқ бўрилар» ва бошқалар

Футбол
24 сентябр, 02:40
    21
Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон — Эрон ўйини олдидан қизиқарли фактларни тақдим этди.
Эрон — Ўзбекистон энг кўп тўқнаш келган рақиб, 5 ўйинлик мағлубиятли серия қайд этаётган «оқ бўрилар» ва бошқалар
Фото: ЎФА
24.09.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон 3 : 1 Эрон Эрон

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ўзбекистон — Эрон ўйини олдидан қизиқарли фактларни тақдим этди. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

«Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши ушбу йилдаги саккизинчи ўйинини ўтказади. Эътиборлиси, бу йил миллий жамоамизнинг Осиё вакилига қарши илк баҳси бўлади. Бунгача Габон, Венесуэла, Канада, Нидерландия, Колумбия, Португалия ва Конго ДР билан ўйнадик.

Эрон Ўзбекистон энг кўп тўқнаш келган рақиб ҳисобланади, жамоалар шу пайтгача 18 марта ўзаро куч синашган. 2025 йилнинг ўзида томонлар март, сентябр ва ноябр ойларида уч бор ўйин ўтказган.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида 11 ўйин ўтказди. Уларнинг 9 таси бошқа конфедерациялар вакилларига қарши кечган. Эронга қарши баҳс италиялик мутахассис учун форсларга қарши иккинчи тўқнашув бўлади.

Ҳозирда Ўзбекистон 5 ўйинлик мағлубиятли серия қайд этмоқда. Уларнинг барчаси Осиёдан ташқари жамоаларга қарши кечган», — дейилади хабарда. Аввалроқ Каннаваро Аргентина билан музокара ўтказилгани рост эканини айтиб ўтганди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон — Эрон учрашуви бугун, 24 сентябр куни соат 19:00 да старт олади. Баҳс Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Эрон Эрон
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

21 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар