Бугун
27
Ўзбек

Ўзбекистон Эронга қарши оқ либосда майдонга тушади

Футбол
24 сентябр, 03:20
    23
Беллашув бугун соат 19:00 да старт олади.
Ўзбекистон Эронга қарши оқ либосда майдонга тушади
Фото: ЎФА
24.09.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон 3 : 1 Эрон Эрон

Бугун, 24 сентябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунлари доирасида Эронга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ушбу қарама-қаршиликда футболчиларимиз тўлиқ оқ рангдаги либосда ҳаракат қилади. Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони эса майдонга яшил рангдаги либосда тушади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари шу пайтга қадар ўзаро 18 марта тўқнаш келган. Эътиборлиси, Эрон миллий жамоамиз тарихида энг кўп ўйин ўтказган рақиб ҳисобланади. Томонлар 2025 йилнинг ўзида ҳам уч марта март, сентябр ва ноябр ойларида куч синашган.

Шунингдек, Эронга қарши учрашув Ўзбекистон миллий жамоаси учун ушбу йилда Осиё вакилига қарши ўтказиладиган илк баҳс бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Эрон учрашуви бугун, 24 сентябр куни соат 19:00 да старт олади. Баҳс Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Эрон Эрон
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

23 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар