Ўзбекистон миллий жамоаси Фарғонада Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу миллий жамоанинг жаҳон чемпионатидан кейинги илк баҳсига айланди. Унда Фабио Каннаваро жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда дастлаб 10-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни очди. 49-дақиқада Ризоян мувозанатни тиклади. 58-дақиқада Шомуродов пеналтини аниқ амалга ошириб, беллашувда дублни расмийлаштирди. Ҳусайн Норчаев якуний нуқтани қўйди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Эрон 3:1
Голлар: Элдор Шомуродов 10, 58 пеналти, Норчаев 90+4 – Рамин Ризоян 49
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Беҳруз Каримов (Ҳожиакбар Алижонов, 82), 5.Жаҳонгир Ўрозов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков (Шерзод Эсанов, 82), 10.Азиз Ғаниев (Диёр Холматов, 59), 13.Шерзод Насруллаев (Маҳмуд Маҳаммаджонов, 82), 14.Элдор Шомуродов (Ҳусайн Норчаев, 89), 17.Достон Ҳамдамов (Руслан Жиянов, 59), 22.Аббос Файзуллаев.
Эрон: 1. Алиризо Бейронванд, 2. Салеҳ Ҳардани ( 23. Рамин Ризоян, 46), 3. Эҳсон Ҳажисафи ( 16. Моҳаммад Горбани,64), 6. Саид Изатоллаҳи, 9. Меҳди Тареми, 17. Ариа Юсуфи, 18. Саман Фаллаҳ, 19. Али Немати, 21. Омид Ноорафкан, 24. Деннис Даргаҳи (20. Сардар Азмун,46), 29. Моҳаммадмаҳди Моҳеби (25. Амирҳуссаин Маҳмуди, 64)
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади