Франция миллий жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Диде Дешам қўл остида ўтказган тўққиз йиллик фаолияти, шунингдек, жаҳон чемпионатидаги натижа ҳақида фикр билдирди.
- «Учта жаҳон чемпионатини бирга ўтказдик: иккита финал ва бир яримфинал. Ҳамма нарсани майда деталлар ҳал қилади. ЖЧ-2026ни ютиш учун ҳар бир жиҳатда етарлича тайёр эмас эдик. Керакли пайтда тайёр бўлиш жуда муҳим. Агарда турнирга ҳар томонлама тайёр бўлмасанг, ютуққа эришиш қийин.
— Жаҳон чемпионати финалини томоша қилдингизми?
- Ҳа. Мен вазиятни тез қабул қила оладиган инсонман. Ғалаба қозонсам, дарҳол кейинги вазифага ўтаман. Мағлуб бўлсам, буни ҳам қабул қилишим керак. Чунки нима содир бўлгани ва нима сабабдан юз берганини тез таҳлил қила оламан. Шунинг учун финални дўстларим ва севган қизим билан бирга томоша қилдим.
— Бу қадар оғриқли эмасми?
- Бу ҳаётнинг бир қисми. Ғолибни табриклаш ва кейинги соврин учун курашиш лозим», — дея Мбаппенинг сўзларидан келтиради The Athletic нашри.