Аичи-Нагояда ўтаётган Осиё ўйинларида бокс баҳслари ҳам давом этмоқда.
Бугун, 25 сентябр куни Ўзбекистоннинг икки вакили рингга кўтарилди.
-60 кг вазн тоифасида Олимпиада ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков илк жангини шимолий кореялик О Тае Бомга қарши ўтказиб, рақибига хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 5:0 ҳисобида зафар қучди ва чоракфиналга йўл олди.
Аёллар ўртасида эса -54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова тожикистонлик Бибинашастамо Холова билан тўқнаш келиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди ва чоракфинал босқичига чиқди.
Осиё ўйинлари, бокс. Халоков ва Ўктамова ишончли ғалаба билан чоракфиналга йўл олди
Бокс
25 сентябр, 00:54
КХДР ва Тожикистон вакиллари мағлуб этилди.
Foto: Boxing Uzbekistan