Бугун
23
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси юз фоизлик натижа билан плей-оффга чиқди

Футбол
22 сентябр, 02:55
    15
Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3-турда Виетнамдан устун келди.
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси юз фоизлик натижа билан плей-оффга чиқди
Фото: ЎФА

Осиё ўйинлари гуруҳ босқич 3-тури доирасида Ўзбекистон U-23 ва Виетнам U-23 миллий жамоалари ўзаро куч синашди.

Унда ўзбекистонлик футболчилар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги барча 3 та ўйинда ҳам зафар қучиб, юз фоизлик натижа қайд этди. Энди улар ўз юришини плей-офф босқичида давом эттиради.

Осиё ўйинлари.
Гуруҳ босқичи, 3-тур.
Виетнам — Ўзбекистон 0:2
Голлар:
Ўринбоев 5, Ибраимов 67.

Ўзбекистон U-23 — 21. Муратбаев, 2. Хамидов, 3. Муртазоев, 4. Ризақулов, 5. Хушвақтов, 8. Саидов, 10. Ўринбоев (сардор), 11. Жумаев, 13. Тўлқинбеков, 15. Абдуназаров, 19. Каримов.

Захира: Муркаев, Хайруллаев, Бахромов, Саиднуриллаев, Рустамов, Реимов, Абдураҳмонов, Ўрмонжонов, Абдуллаев, Ибраимов, Шодибоев.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон U23 Ўзбекистон U23
  • Ветнам (23 ёшгача) Ветнам (23 ёшгача)
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар