«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк Нидерландия миллий жамоасидаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.
35 ёшли футболчининг бу қарорига «лолалар юрти вакиллари»нинг янги бош мураббийи Хави билан бўлган суҳбат таъсир кўрсатган.
«Бу жуда муҳим қарор эди. Мен ишонч ҳис қилишим керак эди. Шунингдек, ҳурмат ва мен истаган барча нарсани ҳис қилишни хоҳладим.
Хави билан суҳбатнинг дастлабки сониялариданоқ айнан шуни ҳис қилдим. Шу сабабли узоқ гаплашишимизга ҳожат қолмади. Лекин суҳбат жуда яхши ўтди.
У билан учрашишни сабрсизлик билан кутяпман. Келинг, олдимиздаги икки йилни ажойиб ўтказайлик», — деди ван Дейк.
Шу тариқа, тажрибали ҳимоячи Нидерландия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Аввалроқ Виржил ушбу мавсум якунланганидан сўнг «Ливерпул»ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди.