«Ливерпул» дарвозабони Алиссон билан шартномани узайтириш бўйича ҳозирча музокаралар бошланмаган. Бу ҳақда The Athletic журналисти Жеймс Пирс хабар берди. Бразилялик кипернинг жамоадаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
«У кейинги мавсумда ҳам шу ерда қоладими? Ҳозирча буни билмаймиз. Менинг маълумотларимга кўра, барча томонлар учун ҳали жуда эрта. Ҳозирча музокаралар бўлмаган», — деди Пирс.
Эслатиб ўтамиз, унинг клуб билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Мерсисайдликлар битимни яна бир йилга узайтириш борасида Алиссон билан музокарани бошламаган.
Аввалроқ «Ювентус» Алиссон бўйича расмий таклиф билан чиққан эди. Бироқ инглиз клуби уни қўйиб юбормаслигини маълум қилганди. Аммо Турин клуби қишда яна унга таклиф билан мурожаат қилиши мумкин.