«Барселона» ҳимоячиси Алежандро Балде қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional Independent нашрига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, «Ливерпул» 22 ёшли чап қанот ҳимоячисини таркибига қўшишдан манфаатдор. Мерсисайд клуби футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Бироқ «Барселона» Балдени ушбу суммага сотишга тайёр эмас. Каталония клуби ҳимоячи учун камида 40 миллион евро олишни истамоқда. Шу сабабли томонлар ўртасидаги музокараларда трансфер суммаси асосий масалалардан бири бўлиши мумкин.
Балде ушбу мавсумда «Барселона» сафида бор-йўғи бир баҳсда майдонга тушиб, 12 дақиқа ўйнади. Футболчи бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг ишончини йўқотгани сабабли қишда жамоани тарк этиши мумкин.
Испаниялик ҳимоячи «Барселона» асосий жамоаси сафида жами 169 та баҳсда қатнашиб, 3 та гол урган ва 21 та голли узатмани амалга оширган.