«Барселона» ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳат олди. Каталония клуби 30 ёшли футболчининг тиббий кўрикдан ўтказилгани натижаларини расман эълон қилди.
«Барселона» баёнотига кўра, даниялик ҳимоячининг чап сон мушаклари чўзилган. Клуб футболчининг қачонгача сафдан ташқарида бўлишини аниқ маълум қилмаган.
Кристенсен жароҳатни 19 сентябр куни Испания чемпионати доирасида «Севиля»га қарши сафардаги баҳсда олган. Марказий ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушган, бироқ иккинчи бўлимда алмаштирилган.
Баҳсдан кейин «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Кристенсен бир неча ҳафта давомида жамоага ёрдам бера олмаслигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» «Севиля»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Ла Лигада кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди.