Live
2
Ўзбек

Ла Лига. «Барселона» «Севиля»ни мағлуб этди, Рафинядан ҳет-трик

Футбол
19 сентябр, 16:56
    59
Бу ғалабадан сўнг Флик жамоаси турнир жадвалида пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.
Ла Лига. «Барселона» «Севиля»ни мағлуб этди, Рафинядан ҳет-трик
Фото: Getty Images
19.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Севилья Севилья 1 : 3 Барселона Барселона

Испания чемпионатида 7-тур ўйинлари давом этмоқда. «Барселона» ушбу тур доирасида меҳмонда «Севиля» билан куч синашди. Унда каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувда дастлаб 19-дақиқада Фофана ҳисобни очди. Кейинчалик Рафиня 22, 52 ва 69-дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди. Бразилиялик футболчининг Ла Лигадаги голлари сони 12 тага етди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» турнир жадвалида 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Андалусия клуби эса 13 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда

Ла Лига. 7-тур
Севиля – Барселона 1:3
Голлар:
Фофана 19, Рафиня 22, 52, 69.
Севиля
– Влаходимос, Иглесиас, Санганте (Кармона, 68), Суасо, Агум, Фофана (А.Гонсалес, 78), Сиерра (Гуриди, 78), Кочорашвили (Ромеро, 68), Коррея, Робби Юр.
Барселона – Ливакович, Эрик Гарсия, Кубарси, Кристенсен (Жерар Мартин, 59), Канселу, Родри (Бернал, 86), Фермин Лопес (Олмо, 76), Педри, Гордон (Габриэл Жезус, 86), Рафиня (Адейеми, 76), Ямал.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Севилья Севилья
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

59 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар