«Барселона» футболчиси Родри Эрнандеснинг айтишича, шанба куни «Севиля» билан ўтказилган ўйин жамоа учун бу мавсумдаги биринчи ҳақиқий қийин синов бўлди.
«Кўк-анорранглилар» баҳс давомида ҳисобда ортда қолаётганига қарамай, 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани тантана қилди. Эътиборли жиҳати, меҳмонларнинг учала голини ҳам Рафиня Диас киритди.
Ўйиндан кейин каталонияликлар яримҳимоячиси Родри таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бу мавсумда биз биринчи марта ҳақиқий қийинчиликларга дуч келдик. Очиғи, оғир бўлди. «Севиля» билан меҳмонда ўйнаш Ла Лигадаги энг қийин синовлардан бири ҳисобланади. Бу ажойиб жамоа», - деди яримҳимоячи ўз интервюсида.
Маълумот учун, «Барселона» 21 очко билан етти турдан кейин Испания чемпионати мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда, «Севиля» эса 13 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.