«Манчестер Сити» ва «Ливерпул» «Реал Сосиедад»нинг қанот ҳимоячиси Хон Арамбуруга қизиқиш билдирмоқда. ТEАМtalk хабарига кўра, ҳар икки клуб 24 ёшли футболчи ҳақида маълумот тўплаган.
Манбага кўра, Арамбурунинг «Реал Сосиедад» билан шартномасида товон пули тахминан 50 миллион фунт, яъни 58,5 миллион евро этиб белгиланган. Ёзги трансфер ойнасида венесуэлалик ҳимоячига «Тоттенҳэм», «Нюкасл» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирган.
Арамбуру ушбу мавсум Ла Лигада олтита баҳсда майдонга тушди. Ҳимоячи ушбу баҳсларда гол ёки голли узатма қайд этмади.
Венесуэлалик футболчининг «Реал Сосиедад» билан амалдаги шартномаси 2030-йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Арамбуру «Реал Сосиедад» сафида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнамоқда. «Манчестер Сити» ва «Ливерпул» эса футболчининг трансфери бўйича вазиятни кузатмоқда.