Суперлиганинг 22-турида «Андижон» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилди. «Бобур Арена»даги баҳс меҳмонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мезбонлар 21-дақиқада Рустам Турдимуродовнинг пеналтидан урган голи эвазига ҳисобни очди. 38-дақиқада Аденис Шала Умар Эшмуродовнинг узатмасидан сўнг мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда «Насаф» яна учта гол урди. 53-дақиқада Аббос Ғуломов ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 81-дақиқада Абдувоҳид Неъматов пеналтини аниқ амалга оширди, 88-дақиқада эса Юсуф Отубанжо якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу натижадан сўнг «Насаф» 34 очко билан 5-ўринга кўтарилди. «Андижон» эса 30 очко билан 8-ўринда қолди.
Суперлига. 22-тур
Андижон — Насаф 1:4
Голлар: Турдимуродов 21 (пен.) — Шала 38, Ғуломов 53, Неъматов 81 (пен.), Отубанжо 88.
Огоҳлантириш: Бекзод Сулаймонов (23).
Андижон: Адҳамов, Абдумажидов (Комилов, 73), Черан (Иминов, 59), Чаласан, Темиров (Ашортиа, 59), Тўхтахўжаев, Исмоналиев, Тоиров, Боаке, Сулаймонов (Турғунбоев, 59), Турдимуродов (Абдуманнопов, 73).
Насаф: Неъматов, Давронов, Комилов, Ғайбуллаев, Шала, Абдираҳматов, Абдихолиқов (Отубанжо, 71), Рустамов, Ғуломов, Гудушаури (Бердираҳмонов, 76), Эшмуродов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади