Live
11
Ўзбек

АПЛ. «Этиҳад»даги голлар шоусида «Ман Сити» «Сандерленд» устидан ғалаба қозонди

Футбол
20 сентябр, 11:03
    13
«Шаҳарликлар» АПЛда 100 фоизлик натижа қайд этаётган ягона клуб бўлиб турибди.
АПЛ. «Этиҳад»даги голлар шоусида «Ман Сити» «Сандерленд» устидан ғалаба қозонди
Foto: Getty Images
20.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 5 : 3 Сандерленд Сандерленд

Англия-премер лигасининг 5-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Сандерленд»ни қабул қилди. «Этиҳад» стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 9-дақиқада Энцо Фернандес томонидан очилди. «Сандерленд» вакили Браян Броббей 12-дақиқада жавоб голини урди. Райян Шерки 29-дақиқада «Сити»ни яна олдинга олиб чиқди, бироқ Броббей 33-дақиқада яна ҳисобни тенглаштирди.

Танаффус арафасида Антуан Семенё гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. У 57-дақиқада дублини расмийлаштирди. Броббей 59-дақиқада учинчи голини уриб, фарқни қисқартирди. 81-дақиқада Эрлинг Ҳоланд «Манчестер Сити»нинг бешинчи голига муаллифлик қилди.

Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов заҳирада қолдирилди.

Ушбу натижадан сўнг «Манчестер Сити» 15 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. «Сандерленд» эса 4 очко билан 14-ўринда.

АПЛ. 5-тур
Манчестер Сити — Сандерленд 5:3
Голлар:
Фернандес 9, Шерки 29, Семенё 43, 57, Ҳоланд 81 — Броббей 12, 33, 59.

Манчестер Сити: Доннарумма, Нунеш, Диаш, Геҳи, Гвардиол, Энцо Фернандес, Андерсон, Семенё, Шерки (O'Рaйли, 85), Ндиае (Доку, 75), Ҳоланд.
Сандерленд: Руфс, Мукиеле, Дансо, Баллард, Метали, Жака, Садики (Изидор, 68), Меуне (Хюм, 79), Ле Фе, Ангуло (Фофана, 60), Броббей.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Сандерленд Сандерленд
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар