Live
11
Ўзбек

Ҳоланд АПЛда рақиб сифатида қарши ўйнаган 25 жамоанинг барчасига гол урди

Футбол
20 сентябр, 11:12
Норвегиялик ҳужумчи «Сандерленд» дарвозасини ишғол қилиб, ўзига хос натижани қайд этди.
Ҳоланд АПЛда рақиб сифатида қарши ўйнаган 25 жамоанинг барчасига гол урди
Foto: Getty Images
20.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 5 : 3 Сандерленд Сандерленд

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Англия Премер-лигасида янги шахсий натижасини қайд этди. Норвегиялик футболчи чемпионатда қарши ўйнаган барча 25 жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди.

Тhe Touchlinе ижтимоий тармоқларида хабар берилишича, Ҳоланд «Сандерленд»га қарши баҳсда гол урганидан сўнг АПЛда қарши майдонга тушиб, аммо дарвозасини ишғол қила олмаган жамоа қолмаган.

Ҳужумчи чемпионатнинг 5-тури доирасидаги баҳснинг 81-дақиқасида гол урди. Унинг голи «Манчестер Сити»нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган голлардан бири бўлди.

Ҳоланд «Манчестер Сити» сафида 2022 йил ёзидан буён тўп тепмоқда. Норвегиялик ҳужумчи уч марта АПЛнинг энг яхши тўпурари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» «Сандерленд»ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Сандерленд Сандерленд
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар