Live
4
Ўзбек

Мареска: «Мен голларга бой ўйиндан кўра 1:0 ҳисобидаги ғалабани афзал кўраман»

Футбол
21 сентябр, 03:40
«Ман Сити» бош мураббийи «Сандерленд»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мареска: «Мен голларга бой ўйиндан кўра 1:0 ҳисобидаги ғалабани афзал кўраман»
Фото: Getty Images
20.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 5 : 3 Сандерленд Сандерленд

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 5-тур доирасида «Сандерленд» устидан қозонилган 5:3 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Жуда яхши, кучли ва хавфли жамоага қарши ўйнадик. Лекин яна ғалаба қозониш йўлини топдик ва ҳозир энг муҳими шу.

Бир нечта голни жуда осон ўтказиб юбордик. Биз атиги 8 ҳафтадан бери бирга ишлаяпмиз ва турли хил ўйинларни ўтказдик. Ҳар биридан кўп нарса ўргандик.

Расмий 7 та учрашув ўтказдик ва уларнинг барчаси бир-биридан фарқ қилди. Бу яхши, чунки ҳар бир баҳсдан сабоқ оляпмиз.

Яхшироқ бўлиш учун ўрганишимиз керак. Бугун ҳам бундан мустасно эмасди, аммо барибир ғалаба қозониш йўлини топдик.

Голлар жуда кўп бўлди. Унинг ўрнига, мен 1:0 ҳисобини афзал кўрган бўлардим. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, аммо кейинги сафар учта гол ўтказиб юбормаслигимизга умид қиламан», — деди Мареска Sky Sports’га берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, «Манчестер Сити» 5-турдан кейин 15 очко билан АПЛда пешқадам бўлиб турибди. 4 очкога эга «Сандерленд» эса 14-ўринни эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Сандерленд Сандерленд
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар