Энцо Фернандес «Манчестер Сити» сафидаги илк голини урди. Аргентиналик яримҳимоячи Англия Премер-лигасининг 5-тури доирасида «Сандерленд»га қарши баҳснинг 9-дақиқасида ҳисобни очди.
Фернандес жарима зарбасидан тўғридан-тўғри зарба йўллаб, тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бу 2026/27 йилги мавсумда футболчининг «Манчестер Сити» сафидаги тўртинчи баҳси бўлди.
«Сандерленд» уч дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди. Браян Броббий 12-дақиқада гол урди. 29-дақиқада Антуан Семенё узатмасидан сўнг Райан Шерки «Манчестер Сити»ни яна олдинга олиб чиқди.
33-дақиқада Броббий ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим якунланишига икки дақиқа қолганида эса Семенё «Манчестер Сити»нинг учинчи голини киритди.
Маълумот учун, Фернандес бундан аввал Чемпионлар лигасида «Порту»га қарши баҳсда (2:0) Эрлинг Ҳоландга голли узатма берганди. Беллашув «Этиҳад» стадионида ўтказилмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади