Ўзбекистон Суперлигасининг 22-турида «Сурхон» Тошкентдаги «Жар» стадионида «Қўқон-1912»ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Сурхон» ҳисобни 8-дақиқадаёқ очди. Торнике Зебниаури жамоасининг ҳужумини гол билан якунлаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.
Қолган дақиқаларда «Қўқон-1912» ҳисобни тенглаштиришга уринди, бироқ «Сурхон» ҳимояси рақибга гол уриш имконини бермади. Якунда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди.
Ушбу натижадан сўнг «Сурхон» 26 очко билан 10-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 20 очко билан 15-ўринда қолди.
Суперлига. 22-тур
Сурхон — Қўқон-1912 1:0
Гол: Зебниаури 8.
Сурхон: Мерганов, Шамсиев, Турсунов, Шербўтаев (Юсупов, 79), Фрайдей, Ашурбаев, Рамазонов (Ўктамов, 46), Қодиров (Абдуҳамидов, 46), Зебниаури, Шукуруллаев, Шайдулов.
Қўқон-1912: Давронов, Ёқубов, Сидиқов, Гвазава (Гадоев, 62), Нимели, Ҳакимов, Акрамов, Маликжонов, Ғуломов (Ҳусанов, 86), Ўктамов (Йўлчиев, 62), Ҳасанов (Табатадзе, 86).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади