Live
12
Ўзбек

Суперлига. ОКМК «Сўғдиёна»ни иродали тарзда мағлуб этди

Футбол
20 сентябр, 11:57
    1
Миржалол Қосимов жамоаси сўнгги дақиқалардаги икки гол эвазига уч очкони қўлга киритди.
Суперлига. ОКМК «Сўғдиёна»ни иродали тарзда мағлуб этди
Foto: PFL
20.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Сўғдиёна 1 : 2 OKMK OKMK

Суперлиганинг 22-турида «Сўғдиёна» ўз майдонида ОКМКга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

25-дақиқада Филип Иванович мезбонларни олдинга олиб чиқди. «Сўғдиёна» узоқ вақт давомида ҳисобни сақлаб қолди.

Бироқ баҳс якунида ОКМК вазиятни ўзгартирди. 83-дақиқада Гиорги Папава ҳисобни тенглаштирган бўлса, 87-дақиқада Нодир Абдураззоқов меҳмонларга ғалаба голини киритди.

Ушбу натижадан сўнг «Сўғдиёна» 28 очко билан 10-ўринда қолди. ОКМК эса очколарини 35 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 22-тур
Сўғдиёна — ОКМК 1:2
Голлар:
Иванович 25, Папава 83, Абдураззоқов 87.

Сўғдиёна: Митрович, Асқаров (Мичин, 46), Абдурашидов (Голбан, 71), Қобилов, Жуматов, Иванович, Қаҳрамонов (Султонмуродов, 65), Сойибов, Болтабоев, Мавлонқулов (Ўринбоев, 46), Дориев.
ОКМК: Абдунабиев, Тоиров (Каримов, 46), Ўлмасалиев, Ҳақназарий (Абдураҳмонов, 74), Қосимов (Сентоку, 46), Папава, Холмуродов (Койич, 74), Муқумжонов, Турдиалиев, Абдураззоқов, Пешич (Собиржонов, 46).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • OKMK OKMK
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар