Ўзбекистон Кубоги 1\8 финал доирасида ОКМК ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кеча «Хоразм»га янги бош мураббий тайинланди. Сергей Токов ўрнини маҳаллий мутахассис Вали Султонов эгаллади. Бугун эса урганчликлар ушбу мутахассис қўл остида илк ўйинни ўтказдилар. Лекин Вали Фарҳодовични дебюти мағлубият билан бошланди ва Кубок мусобақасини тарк этди. Учрашувдан кейин Султонов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бугунги ўйин жуда чиройли, зўр бўлди. Авваламбор, ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Худди, жаҳон чемпионати ўйинидек кечди, драматик ўтди. Ўйин менга ёқди.
- Бир неча кун олдин «Хоразм» шу ерда ОКМК билан чемпионат доирасида ўйнаб кетганди. Сиз ўша ўйинни кўрганингизга шубҳа йўқ. Ўша учрашув билан солиштирганда жамоада нимани ўзгартирдингиз?
- Тўғри савол бердингиз. Кеча жамоани қабул қилиб олдим ва биринчи машғулотни ўтказдим. Бугун эса ўйинни ўтказдик. Асосий таркиб аъзоларидан 6-7 тасида жароҳат борлиги сабабли уйда қолишди. Қолган футболчилар бугун майдонга тушиб, ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Меҳнат қилишди. Йигитларни ўйинидан розиман.
- Демак, 13 кун олдинги ўйиндан кейин жамоада нимадир ўзгарган-а?
- Ўйинни ўзи кўрсатяпти-ку. Учрашувни жаҳон чемпионатидан фарқи қолмади. Миржалол акам неча йиллик қадрдоним ва устозим ҳисобланади. Кейинги ўйинларда ва Кубокни қўлга киритишида ОКМКга омад тилайман», - дея Вали Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Вали Султонов: «Учрашувни жаҳон чемпионатидан фарқи қолмади»
Эксклюзив
16 сентябр, 13:38
«Хоразм» устози ОКМКга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Хоразм ПФК
16.09.2026
FT
Ўзбекистон Кубоги
OKMK
2
:
1
Хоразм