Урганчнинг «Хоразм» клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.
ПФЛ матбуот хизмати хабар беришича, бунгача бош директор вазифасида ишлаб келган Рўзимбой Аҳмедов клуб билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Клубнинг Лигага маълум қилишича, унинг ўрнига бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Хурсандбек Маткаримов тайинланди.

Аввалроқ Воҳа клубида бош мураббий алмашгани ҳам эълон қилинганди.
Маълумот учун, «Хоразм» Суперлигада 21 ўйинда 21 очко тўплаб, 13-ўринни эгаллаб турибди.