«Хоразм» клуби бош мураббий Сергей Токов билан ўзаро келишув асосида тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Токов ва унинг мураббийлар штаби тарк этган.
«Хоразм» раҳбарияти Сергей Токов ҳамда мураббийлар штаби аъзоларига клубдаги фаолияти, жамоа ривожи йўлидаги меҳнати ва қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради.
Клуб Сергей Токов ва мураббийлар штабига келгусидаги профессионал фаолиятида муваффақият ва омад тилайди», - дейилади хабарда.
Эндиликда Вали Султонов жамоани қолган учрашувларда бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади.