Live
6
Ўзбек

«Барселона» келаси ёзда Ҳоланднинг трансферини амалга оширишга тайёрланмоқда — манба

Футбол
14 сентябр, 12:28
    15+
Аммо Эрлингнинг юқори маоши сабаб клуб иш ҳақи фондида жой тайёрлаши лозим бўлади.
«Барселона» келаси ёзда Ҳоланднинг трансферини амалга оширишга тайёрланмоқда — манба
Фото: Getty Images

«Барселона» 2027 йилнинг ёзида жуда шов-шувли трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Marca хабар беришича, Каталония клубининг асосий мақсади — «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд. «Кўк-анорранглилар» норвегиялик 26 ёшли футболчи келаси йили Премер-лига клубини тарк этиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, «Барселона» президенти Жоан Лапорта Ҳоланднинг атрофидагилар билан алоқа ўрнатиш ва унинг агентлари билан учрашишни истамоқда.

Аммо Эрлингнинг юқори маоши сабаб клуб иш ҳақи фондида жой тайёрлаши лозим бўлади.

Маълумот учун, Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йил ўрталаригача амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер қийматини 220 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар