Live
6
Ўзбек

Саудия Арабистони футбол федерацияси Жота билан боғлиқ воқеа юзасидан расмий баёнот берди

Футбол
14 сентябр, 10:40
    2
Мухлислар Рубен Невешни жаҳлини чиқариш мақсадида унинг собиқ шериги Диогу исмини айтиб бақиришган.
Саудия Арабистони футбол федерацияси Жота билан боғлиқ воқеа юзасидан расмий баёнот берди
Фото: Getty Images
12.09.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Таавон Аль-Таавон 0 : 6 Аль-Хиляль Аль-Хиляль

Саудия Арабистони футбол федерацияси мамлакат чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Ат Таъавун» — «Ал Ҳилол» (0:6) учрашувида содир бўлган воқеа юзасидан расмий баёнот берди.

Ўйин давомида мезбон жамоанинг айрим мухлислари «Ал Ҳилол» яримҳимоячиси Рубен Невешни атайин жаҳлини чиқариш мақсадида унинг Португалия миллий жамоасидаги собиқ шериги Диогу Жота номини айтиб бақиришган.

«Саудия Арабистони футбол федерацияси ва Саудия Арабистони Профессионал лигаси «Ат Таъавун» ва «Ал Ҳилол» ўртасидаги учрашувда айрим мухлислар томонидан содир этилган номақбул хатти-ҳаракатларни қоралайди.

Содир бўлган воқеа Саудия Арабистони футболи қадриятлари ва тамойилларига зид. Фожиалардан провокация мақсадида фойдаланиш мутлақо номақбул хатти-ҳаракат эканини ва бунга Саудия Арабистони футболида ўрин йўқлигини таъкидлаймиз.

Тегишли қўмиталар амалдаги қоида ва тартибларга мувофиқ зарур чораларни кўради. Жараён якунланганидан сўнг унинг натижаси эълон қилинади», — дейилади федерация баёнотида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Таавон Аль-Таавон
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар