Live
1
Ўзбек

Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 баҳсида ишлайди

Футбол
14 сентябр, 06:35
15 сентябр куни бўлиб ўтадиган ўйинда Эрон ва БАА клублари тўқнаш келади.
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 баҳсида ишлайди
Фото: ЎзФҲМ

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Чемпионлар Лигаси-2 баҳсида ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ҳакамлар маркази матбуот хизмати хабар берди.

15 сентябр куни Осиё Чемпионлар Лигаси-2 1-тури доирасидаги «Гоҳар» (Эрон) — «Ал Жазира» (БАА) жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар фаолият олиб боришади. Баҳс Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида бўлиб ўтади.

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин;
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Гиёсов.

Аввалроқ Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ва расмийлар Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувларида ишлаши маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар