«Барселона»нинг испаниялик дарвозабони Жоан Гарсияга трансфер бозорида талаб юқори. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Маълум қилинишича, Европанинг етакчи клублари футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозирча Гарсияга қизиқиш билдираётган клублар номи ошкор этилмаган.
25 ёшли дарвозабон ўтган йилнинг ёзидан буён «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Гарсиянинг Каталония клуби билан шартномаси 2031 йил июн ойи охирига қадар амал қилади. Унинг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ушбу Ла Лига мавсумида Гарсия 5 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у 3 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Аввалроқ Жоан The Athletic талқинига кўра Ла Лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилганди.