Live
1
Ўзбек

«Барса» бу мавсумдаги 6 та ўйинининг 5 тасида 4+ гол урди

Футбол
14 сентябр, 05:05
Каталония клубининг старти сермаҳсул бўлди.
«Барса» бу мавсумдаги 6 та ўйинининг 5 тасида 4+ гол урди
Foto: FC Barcelona

«Барселона» ушбу мавсумдаги ўйинларнинг 80 фоизида камида 4 тадан гол урди.

13 сентябр куни Ханси Флик жамоаси Ла Лиганинг 5-турида «Леванте»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Аввалроқ «Барса» «Фейеноорд» (5:1), «Валенсия» (5:0), «Райо Валекано» (5:2) ва «Элче» (5:0) билан ўйинларда 5 тадан гол урганди. Бунча миқдорда тўп ўтказиб юбормаслик фақат «Атлетик»ка насиб қилди — билбаоликлар 0:2 ҳисобида ютқазган.

Каталония клуби 16 сентябр куни «Расинг» билан тўқнаш келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар