Live
1
Ўзбек

Алварес машғулотда жароҳат олди

Футбол
13 сентябр, 06:15
    15+
«Атлетико» ҳужумчиси мушакларидаги ноқулайлик сабаб Ла Лига доирасидаги навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади.
Алварес машғулотда жароҳат олди
Foto: Getty Images
13.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Сосиедад Реал Сосиедад 0 : 3 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Мадриднинг «Атлетико» клуби 26 ёшли ҳужумчи Хулиан Алварес машғулот вақтида мушак жароҳатини олганини маълум қилди. Бу ҳақда клубнинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар берди.

Аргентиналик футболчи шанба кунги машғулот якунига яқин ноқулайлик сезгани сабаб машғулотни муддатидан олдин тарк этган. Унга мушак чўзилиши ташхиси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Алварес бугун, 13 сентябр куни Ла Лига 5-тури доирасида «Реал Сосиедад»га қарши сафар баҳсини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, аргентиналик ҳужумчи яқин вақт ичида қўшимча тиббий кўрикдан ўтади. Унинг жароҳати қанчалик жиддий экани текширувлардан сўнг аниқланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар