Live
1
Ўзбек

«Сити» «МЮ»ни «Олд Траффорд»да 10-бор мағлуб этди. Бу — АПЛ рекорди

Футбол
14 сентябр, 05:45
«Қизил иблислар»дан сафарда энг кўп устун келган иккинчи жамоа «Ливерпул» ҳисобланади.
«Сити» «МЮ»ни «Олд Траффорд»да 10-бор мағлуб этди. Бу — АПЛ рекорди
Foto: Manchester City
13.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 0 : 1 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» АПЛ тарихида (1992 йилдан буён) «Олд Траффорд» стадионида «Манчестер Юнайтед» устидан юбилей ғалабасини қўлга киритди.

Якшанба куни бўлиб ўтган дербида «шаҳарликлар» рақибини меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу «Ман Сити»нинг Англия Премер-лигаси доирасида «Олд Траффорд»да ҳамшаҳари устидан қозонган 10-ғалабаси бўлди. Бу лигадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Иккинчи ўринда «Ливерпул» турибди — улар «Олд Траффорд»да 8 марта ғалаба қозонган. «Арсенал» ва «Челси» ҳисобида эса 6 тадан ғалаба бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар