Live
1
Ўзбек

Мареска: «Ҳоланд майдонда нафақат голлар уради»

Футбол
13 сентябр, 04:13
«Шаҳарликлар» устози норвегиялик ҳужумчи бажарадиган иш кўламини эътироф этди.
Мареска: «Ҳоланд майдонда нафақат голлар уради»
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд бажарадиган иш кўламини эътироф этди.

26 ёшли норвегиялик янги мавсумнинг 5 ўйинида 5 та гол уришга улгурди. Куни кеча жамоа Чемпионлар лигаси дастлабки туриди форвард «Порту» дарвозасига 2 та тўп киритиб (2:0), «шаҳарликлар»га ғалаба келтирди.

«Эрлинг нафақат гол уради, балки астойдил меҳнат қилмоқда. Эпизодлардан бирида «Порту»га қарши баҳсда у 80 метр масофани шунчаки тўпни жамоа қайтариб олиши учун босиб ўтди ва бу унинг майдонда муҳимлилик даражаси фақатгина голлар билан ўлчанмаслиги, балки у чинакам етакчилигини кўрсатиб беради. Ҳоланд ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истайди», – дея Мареска сўзларидан иқтибос келтирди City Xtra.

Эслатиб ўтамиз, бугун 20:30 АПЛ 4-тури доирасида «Сити» дербида «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар