Live
4
Ўзбек

«Ливерпул» тўрт яримҳимоячидан бирини танлайди

Футбол
13 сентябр, 05:09
Клуб раҳбарияти бўлажак трансфер ойнаси даврида яримҳимояни кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
«Ливерпул» тўрт яримҳимоячидан бирини танлайди
Фото: Gettyimages

«Ливерпул» клуби раҳбарияти яримҳимоя чизиғини кучайтиришни ният қилган. Шу сабабли янги футболчи борасидаги қидирув ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, инглиз гранди рўйхатида ушбу футболчилар исми қайд этилган: Алекс Скотт («Борнмут»), Ману Коне («Рома»), Александар Станкович («Интер») ва Ламин Камара («Монако»).

Қайд этиш лозим, «қизиллар» Англия премер-лигаси 4 та ўйинда 6 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Андони Ираола жамоаси онлайн жадвалда 7-поғонани банд этиб турибди.

Куни кеча «Ливерпул» ўз майдонида Лондоннинг «Фулҳэм» клуби билан дуранг (0:0) ўйнади.

Бугунги янгиликлар