Лондоннинг «Арсенал» клуби кипери Давид Райя Англия премер-лига 4-тури доирасида сафарда «Сандерленд». «Тўпчилар» ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Бу жуда муҳим лаҳза эди, қўшимчасига сафардаги баҳсда. Агарда мезбонлар имкониятдан унумли фойдаланганида ҳам биз қайта олишимизга, ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимизга ишонишда давом этарди. Ўз дарвозамиздан гол ўтказмаслигимиз муҳим, бу ғалабаларимизга замин яратади», - дея испаниялик кипер сўзларидан иқтибос келтирди BBC Sport.
Маълумот учун, Микел Артета жамоаси Англия премер-лигаси янги мавсум стартида кетма-кет 4 та ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» кейинги турни 15 сентябр куни сафарда «Ипсвич»га қарши ўтказади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади