Бугун
67
Ўзбек

Морган: «Чемпионлар чемпионларга мос ўйин кўрсатдилар»

Футбол
13 сентябр, 02:02
Таниқли журналист лондонликларнинг ўйинига баҳо берди.
Морган: «Чемпионлар чемпионларга мос ўйин кўрсатдилар»
Фото: Gettyimages
12.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Сандерленд Сандерленд 0 : 2 Арсенал Арсенал

Таниқли журналист ва Лондоннинг «Арсенал» клуби мухлиси Пирс Морган «тўпчилар»нинг АПЛ 4-тури доирасида «Сандерленд» устидан қозонган ғалабасига (2:0) муносабат билдирди.

«Чемпионлар чемпионларга мос ўйин кўрсатдилар. «Тўпчилар» ижросидаги ажойиб баҳс. Майдонда ким энг яхши футболчи бўлди? Менимча, бу Деклан Райс. Дунёнинг энг яхши яримҳимоячиларидан биридан супер ўйин», - деб ёзди журналист ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Микел Артета жамоаси Англия премер-лигаси янги мавсум стартида кетма-кет 4 та ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» кейинги турни 15 сентябр куни сафарда «Ипсвич»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сандерленд Сандерленд
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар