Швейцария Суперлигаси 8-турида «Лугано» клуби ўз майдонида «Янг Бойз»ни қабул қилди. Беллашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ушбу баҳсда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Бу натижадан сўнг «Лугано» 19 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Янг Бойз» ҳисобида эса 16 очко бор. Каримов жамоаси ҳисобида битта захира ўйини ҳам мавжуд.
Швейцария Суперлигаси. 8-тур
Лугано — Янг Бойз 2:2
Голлар: дос Сантос 2, Айети 80 – Эссенде 28, Фассначт 45.
Лугано — фон Баллмос (Гебҳардт, 46), Пападопулос, Маи (Айети, 67), Делкруа, КАРИМОВ, Бислими, Гргич, дос Сантос, Чиминяни, Штеффен, Монкада (Эспиноса, 89).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади