Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дин Ҳейсен жамоа бош мураббийи Жозе Моуринио билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Аввалроқ Дин ва португалиялик мутахассис Италиянинг «Рома» клубида бирга ишлаган.
«Мен Моуриниони «Рома»да учратиш бахтига муяссар бўлганман. У менга футболда энг юқори даражага чиқиш имкониятини берган. Бунинг учун ундан доимо миннатдорман. Энди эса яна бирга ишлаш ёқимли. Умид қиламанки, воқеалар ривожи ҳар иккимиз учун ҳам муваффақиятли бўлади», - дея Ҳейсен сўзларидан иқтибос келтирди инсайдер Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Ҳейсен 2023/24-йилги мавсумда «Рома» сафида ижарада тўп тепган. Кейинроқ ҳимоячи «Борнмут» сафида ҳаракат қилди ва 2025 йилда «Реал»га кўчиб ўтди.