Live
15
Ўзбек

Аморим Рамуш манзилига бўлаётган танқидларга жавоб берди

Футбол
12 сентябр, 13:16
«Милан» клуби устози ҳамюртининг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Аморим Рамуш манзилига бўлаётган танқидларга жавоб берди
Фото: Gettyimages

«Милан» клуби бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг янги аъзоси – португалиялик форвард Гонсалу Рамуш манзилига бўлаётган танқидларга муносабат билдириб ўтди.

«Туриннинг «Ювентус» клубига қарши бутун жамоа омадсиз ўйин ўтказди. Гап фақат Гонсалуда эмас. Тўп унга етиб борган паллаларда жамоадошлари билан ўзаро тушунишдаги муаммолар сезилиб қолди. Шундай бўлса-да ундан аввалги ўйинларда у яхши ўйнаганди. Биз «Торино» ва «Венеция»га беллашувларда кўрганимиз каби у ўзининг энг яхши футболини кўрсатишга тайёр», - дея мураббий сўзларидан иқтибос келтирди Pazzi di Fanta.

Эслатиб ўтамиз, Рамуш шу йил ёзда Франциянинг «ПСЖ» клуби сафидан «Милан»га кўчиб ўтди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар