Live
12
Ўзбек

ЖЧ-2030 финали Марокашдаги 115 минг ўринли стадионда бўлиши мумкин – манба

Футбол
12 сентябр, 13:03
    5
115 минг ўринга мўлжалланган мазкур объект қуриб битказилгач, дунёдаги энг йирик футбол стадионига айланади.
ЖЧ-2030 финали Марокашдаги 115 минг ўринли стадионда бўлиши мумкин – манба
Фото: Getty Images

Марокаш футбол федерацияси раҳбари Фаузи Лекжа 2030 йилги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйини қаерда ўтказилиши кераклигини айтди.

Лекжанинг айтишича, финал баҳси ҳозирда қурилиш давом этаётган ва 115 минг мухлисни сиғдира оладиган улкан стадион қабул қилади.

«ЖЧ-2030 финалини қабул қилишдек шараф айнан Бенслиман провинциясига берилади деган умиддаман. Келгусида ҳукумат таркибидан жой оладиган ҳар қандай раҳбар олдида фақат бир йўл қолади. Яъни, ўша ҳудудни жадвал ривожлантиришимиз керак», - деди Лекжа.

115 минг ўринга мўлжалланган мазкур объект қуриб битказилгач, дунёдаги энг йирик футбол стадионига айланади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ—2030 баҳсларининг асосий қисмига Марокаш, Португалия ва Испания мезбонлик қилади. Дастлабки мундиалнинг 100 йиллиги муносабати билан мусобақанинг учта ўйини Жанубий Америкада — Парагвай, Уругвай ва Аргентинада бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар