Суперлиганинг 21-турида энг яхши ёш футболчи номи аниқланди. Унга кўра, «Динамо» яримҳимоячиси Абдуғофур Ҳайдаров ушбу тур лауреати бўлди.
Ҳайдаров 21-тур доирасидаги баҳсда 1 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 та зарба ва 78 фоизлик паслар аниқлиги қайд этилди. Футболчининг кутилган голлари кўрсаткичи эса 1,16 га тенг бўлган.
