Суперлиганинг 21-турида «Динамо» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона гол 69-дақиқада киритилди. «Динамо» футболчиси Абдуғафур Ҳайдаров рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.
«Динамо» баҳснинг 36-дақиқасидан бир киши кам бўлиб ўйнади. Жалолиддин Жумабоев қизил карточка билан майдонни тарк этди, бироқ самарқандликлар ҳисобни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Ушбу натижадан сўнг «Динамо» Самарқанд очколарини 30 тага етказиб, 9-ўринда қолди. Навоийликлар — «Қизилқум» эса 26 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Суперлига. 21-тур
Динамо — Қизилқум 1:0
Гол: Ҳайдаров 69.
Четлатиш: Жумабоев 36.
Огоҳлантириш: Радаев 78.
Динамо: Неманов, Радаев (Мустафоев, 89), Штефан, Амонов, Думбуя, Аванесян (Йўлдошев, 46), Жумабоев, Абдусаломов (Ҳайдаров, 46), Худайбердиев, Станоэвич, Облақулов (Тўхтасинов, 71).
Қизилқум: Раҳматов, Жуманқўзиев, Раҳматуллаев, Туропов (Абдуғоффоров, 75), Кумбурович, Бозоров, Жигаури (Майкон Дуглас, 75), Нематхонов (Шукуриллаев, 16), Рўзиев (Отақулов, 46), Раҳматиллоев, Жўрақўзиев (Кенжабоев, 53).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади