Live
2
Ўзбек

Фабрегас «Комо»нинг Чемпионлар лигасидаги дебюти ҳақида гапирди

Футбол
10 сентябр, 11:00
Италия клуби тарихида илк бор нуфузли Европа турнирида майдонга тушади.
Фабрегас «Комо»нинг Чемпионлар лигасидаги дебюти ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
10.09.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Комо Комо - : - Лейпциг Лейпциг

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас жамоасининг Чемпионлар лигасидаги илк баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди. Италия клуби турнирнинг умумий босқичи 1-турида бугун, 10 сентябр куни «Лейпциг»ни қабул қилади.

«Бу «Комо» тарихидаги илк Чемпионлар лигаси баҳси экани асосий мавзу эканини тушунаман. Аммо футболчилар учун бу бошқа барча баҳслар каби бўлиши керак. Мен учун муҳими — нима бўлишидан қатъи назар, ўз футболимизни намойиш этишимиз. Футболнинг моҳияти ҳам шунда — жамоа ҳар бир баҳсда ўз қиёфасини сақлаб қолиши керак», — дея Фабрегаснинг сўзларини УEФА сайти келтирмоқда.

«Бу бошқа ҳар қандай баҳс каби. Биз ҳар доимгидек ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Шаҳар ва клубдаги ҳаяжонни тушунаман, аммо бу шунчаки футбол баҳси эканини ёдда тутишимиз керак. «Лейпциг» ажойиб жамоа ва биз бу баҳсни ривожланишимиз учун имконият сифатида қабул қилишимиз лозим. Биз энг яхшилар қаторида бўлишни истаймиз. Нима бўлишини кўрамиз, аммо ўзимизга ишонамиз», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Лейпциг Лейпциг
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар