BBC хабарига кўра, «Арсенал» «Комо» яримҳимоячиси Нико Паснинг трансферига қизиқишни давом эттирмоқда. «Тўпчилар» аргентиналик футболчини ёзда ҳам ўз сафига қўшишни истаган, бироқ Пас Италияда қолишга қарор қилган.
«Комо» 21 ёшли футболчининг барча ҳуқуқларини Мадриднинг «Реал» клубидан 60 миллион еврога сотиб олган. Энди Пас «Арсенал»нинг келаси йилдаги трансфер мақсадларидан бирига айланиши мумкин.
Маълумот учун, Тransfermarkt Николас Паснинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда. «Реал» тарбияланувчисининг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
«Арсенал» ёзги трансфер ойнасида янги футболчилар учун 200 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади.