Live
9
Ўзбек

Машарипов 9 ойлик танаффусдан сўнг майдонга тушди

Футбол
6 сентябр, 15:08
    3
Яримҳимоячи 6-тур баҳсида захирадан қўшилди, Ашурматов эса тўлиқ ўйнади.
Машарипов 9 ойлик танаффусдан сўнг майдонга тушди
Foto: Esteghlal

Эрон чемпионатининг 6-турида «Истиқлол» сафарда «Алюминиум» билан голсиз дуранг қайд этди.

Теҳронликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди, яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов эса 9 ойлик танаффусдан сўнг майдонга тушди ва 20 дақиқадан кўпроқ ўйнади.

Теҳрон клуби очколарини 12 тага етказиб, 2-ўринни эгаллаб турибди ва Одил Ҳамробеков ўйнайдиган пешқадам «Трактор»дан 4 очкога ортда қолмоқда. Игор Сергеев ва Остон Ўрунов тўп тепадиган «Персеполис» эса 10 очко билан 4-поғонада ҳамда захирасида бир ўйини бор.

Эрон Пролигаси. 6-тур
Алюминиум Арак — Истиқлол 0:0

Истиқлол — Фараббоси, Фаллаҳ, Чашми, АШУРМАТОВ, Тураниян (Замони, 70), Холизода, Раззақиниа, Гударзи, Асани, Кушки (Сахархизан, 70), Исломи (МАШАРИПОВ, 70).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Aluminium Arak Aluminium Arak
  • Esteghlal Esteghlal
  • Эрон Форс кўрфази про-лигаси Эрон Форс кўрфази про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар